Денис Истомин бугун жуфтлик баҳсларида кортга чиқади
Ads
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин АҚШнинг Аризона штати Финикс шаҳрида ўтказилаётган турнирда иштирок этмоқда.

Ҳамюртимиз “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг яккалик баҳсларида словакиялик Йозеф Коваликка имкониятни бой бериб қўйди.

Бироқ Денис мусобақанинг жуфтлик баҳсларидаги иштирокини якунламади. У чехиялик шериги Лукаш Росол билан австралиялик Артём Ситак ва америкалик Остин Крайчек тандемига қарши биринчи давра баҳсларини ўтказади.