Денис Истомин чорак финалда

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтаётган "Челленжер" туркумидаги мусобақада Денис Истомин чорак финалга йўл олди.
 
Мусобақанинг иккинчи даврасида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Д.Истомин мисрлик Муҳаммад Сафватни 6:2, 6:1 ҳисобида таслим қилди.
 
Энди Денис чорак финалда польшалик Комил Майхржак, ёки сербиялик Миомир Кецмановичга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!