Денис Истомин энди Тошкентда ўйнайди

Бугун пойтахтимизда теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи халқро турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олади.
 
Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўтказилаётган мазкур мусобақада ташкилотчилар соврин жамғармасини 75,000 АҚШ доллари этиб белгилашди.
 
Мазкур мусобақанинг асосий тўр баҳсларига ташланган қуръа натижасида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин илк даврада италиялик Федерико Гайо билан куч синашади.
 
Шунингдек, истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов мисрлик Муҳаммад Сафват билан рақобатлашса,
Ҳумоюн Султонов австриялик Акира Сантилянга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!