Денис Истомин финалдаги рақибини кутмоқда

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Қозоғистонда ўтаётган "Челленжер" мусобақасида ярим финал учрашувини ўтказди.

Олмаота шаҳрида эркаклар ўртасида ўтказилаётган мазкур турнирнинг ярим финали босқичида Денис чехиялик Лукаш Росолга қарши кортга чиқди.

Денис Истомин финал йўлланмаси учун ўтказилган баҳсда 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!