Денис Истомин голландиялик рақибига қарши баҳс олиб борди

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида теннис бўйича "мастерс" сериясига кирувчи мусобақанинг биринчи давра баҳсларига старт берилди. Тунда юртимизнинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин голландиялик Робин Хасе билан баҳс олиб борди. 

1 соат 16 дақиқа давом этган баҳснинг биринчи сетида ғолиб номини аниқлаш учун тай-брейкка мурожаат қилинди. Афсуски, унда омад рақиб томонида бўлди. Иккинчи бўлимда руҳий устунликка эга бўлган Хасе ўзининг кучли ва аниқ зарбалари билан юртдошимизни доғда қолдира олди 1:6.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!