Денис Истомин жуфтликлар ўртасида чорак финалга чиқди
Хитойнинг Лиужоу шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтаётган "Челленжер" туркумига кирувчи мусобақанинг жуфтлик баҳслари қизғин ўтмоқда.
 
Унда Денис Истомин россиялик Михаил Елгин билан биргаликда жуфтлик ҳосил қилиб, илк учрашувда испаниялик Энрике Лопес ва Алехандро Фокинни 6:3, 6:2 ҳисобида таслим қилди.
 
Бироздан сўнги, Денис ва Михаилнинг чорак финалдаги рақиби аниқланади.