Денис Истомин Осиё ва Олимпия ўйинларида иштирок этадими?

Терма жамоаларимизнинг "Ханчжоу-2022" Осиё ва "Париж-2024" Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаларига қаратилган йиғилишлар давом этмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон теннис федерацияси билан ўтказилди. Учрашувни МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Унда, шунингдек, Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова, терма жамоа мураббийлари ва Қўмитанинг мутасадди вакиллари иштирок этишди.

Шубҳасиз, кўпчиликни янги Олимпиада циклида ҳам Денис Истоминнинг иштирок этиши ҳақидаги савол қизиқтирган. Бу борада Ирода Тўлаганова шундай изоҳ берди:

“Ҳозирда терма жамоамиз вакилларидан фақат 4 нафар теннисчи: Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Санжар Файзиев ва Сергей Фомин АТР ва "Челленжер" таснифига кирувчи мусобақаларда иштирок эта олади. Айнан ушбу мусобақалар орқали Олимпиадага йўлланма берувчи рейтинг ўрнига кириш мумкин. Уларнинг ортидан келаётган бир қатор умидли ёшларимиз бор, аммо уларнинг юқори даражага чиқиши учун вақт керак”.

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!