Денис Истомин яна жароҳат олди
Ads
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Нурсултон шаҳрида ўтказилаётган "Челленжер" туркумига кирувчи турнирнинг яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади.
 
Денис мусобақанинг учинчи даврасида бельгиялик Рубен Бемельмансга қарши баҳс олиб борди. Учрашувда ҳисоб 4:6, 6:6 бўлиб турган вазиятда Истомин кутилмаганда оёғидан жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмаслигини эълон қилди.
 
Шу тариқа Бемельманс мусобақанинг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.