Денис Иванков ОКМК мураббийлар штаби аъзосига айланди
ОКМК мураббийлар штабига тажрибали мутахассис жалб этилди. Денис Иванков Олмалиқ жамоасида иш олиб борадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Янги мавсум олдидан жамоани янада кучайтириш ва мураббийлар штаби фаолиятини такомиллаштириш мақсадида «кончилар» таркибида муҳим янгиланиш амалга оширилди. Мамлакатимиз футбол ихлосмандларига яхши таниш бўлган Денис Александрович Иванков расман ОКМК ФК мураббийлар штаби аъзосига айланди.
2004-йилдан буён мураббийлик фаолиятини олиб бораётган 53 ёшли тажрибали мутахассис шу кунга қадар «Кимёгар», «Машъал», «Пахтакор», «Насаф», «Княжа» (Украина) клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида самарали фаолият юритган. Эндиликда, ОКМК ФК ва мураббий ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.
ОКМК ФК раҳбарияти Денис Александрович Иванковнинг жамоага қўшилишини дарвозабонлар маҳоратини янада ривожлантириш йўлида муҳим қадам деб баҳолайди. Шундай экан, янги мураббий билан биргаликда клуб дарвозабонларининг малакаси ва барқарорлиги янада ошиши, жамоанинг муваффақиятли натижаларга эришишида муҳим ҳисса қўшишига ишонч билдирилади.
ОКМК ФК аҳил оиласига хуш келибсан, Денис Иванков", - дейилади хабарда.



Фикрлар