Денисовнинг жамоаси Премьер-Лигада пешқадам бўлиб олди
Ads

Кеча Россия Премьер-Лигасида 14-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов фаолият олиб борадиган Москванинг “Локомотив” клуби бу тур ўз майдонида”Краснодар”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда “темирйўлчилар” 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ҳамюртимиз эса захирада қолдирилди. 

Шу тариқа, “Локомотив” жамғарган очколар сони 29 тага етди ва жамоа тўплар нисбатига кўра, “Зенит”ни ортда қолдириб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Россия Премьер-Лигаси. 14-тур

Локомотив – Краснодар 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 25 Миранчук, 2:0 – 85 Фернандеш.

Локомотив – Гильерме, Игнатьев, Кверквелия, Пейчинович, Лысов, Денисов, Тарасов, Миранчук (Коломейцев, 90), Миранчук (Рыбус, 77), Фернандеш, Фарфан.

Краснодар – Синицын, Петров, Грицаенко, Гранквист, Рамирес, Газинский, Перейра, Жоаозиньо (Лаборде, 60), Классон, Вандерсон (Подберезкин, 65), Смолов.

Огоҳлантириш: Тарасов (45).