Дэнни Роуз ПСЖ ёки "Шальке"га ўтиши мумкин

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳимоячи Дэнни Роузни бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёр.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда “шпорлар” гарчи АПЛда трансфер деразаси ёпилган ва унинг ўрнига янги футболчи сотиб олишолмасада Роуздан воз кечишга тайёр.

Маълумотларга кўра 28 ёшли англиялик футболчига ПСЖ ҳамда “Шальке” клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!