Дэнни Уэлбек “Арсенал” умумий машғулотларига киришди
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Дэнни Уэлбек жамоа умумий машғулотларига киришди.

Бу ҳақда “тўпчилар” бош мураббийи Арсен Венгер Англия Премьер Лигаси 18-тури доираси ўтказилган “Вест Бромвич” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида эълон қилди.

Қайд этиш жоиз, англиялик футболчи АПЛ ўтган мавсум 22-турида “Манчестер Сити”га қарши ўтказилган баҳсда тиззасидан олган жароҳат сабаб, майдонни эрта тарк этган эди.