Деонтей Уайлдер Жошуа ва Энди Руисдан қай бирини танлади?

  • 16 октябрь, 2019, 19:30
  • 0
  • Бокс

WBC йўналиши бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер Энди Руис ва Энтони Жошуа ўртасидаги реванш жанги борасида ўз фикрини билдирди.

 Улар 7 декабрь куни Саудия Aрабистонида жанг қилишади. Уайлдернинг сўзларига кўра, унинг ўзи Руис билан жанг қилишни мақул кўради.

"Руис билан жангим янада ажойиб бўларди. Ким ғолиб бўлишидан қатъи назар, иккисининг ўртасидаги жуда катта жанг бўлади. Aммо мен учун иккисини орасида Руис билан қийин бўлади деб ўйлайман.

У оғир вазнда биринчи мексикалик чемпион бўлганлиги жуда яхши. Уларда ҳеч қачон бундай боксчилар бўлмаган. Энди ҳақида аввал ҳеч ким билмаган, лекин ҳозир кўпчилик билади. Aгар мен Жошуа билан эмас, балки у билан жанг қилсам, бу янада яхши бўларди”,- дея  BoxingScene Уайлдернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!