Депай "Барса"га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози

"Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай "Барселона"га январь ойида ёки кейинги йилнинг ёзги трансферлар ойнасида ўтишни истамоқда.

Каталонияликлар устози Рональд Куманнинг 26 ёшли футболчига бўлган қизиқиши Ансу Фатининг жароҳатидан сўнг янада кучайди.

"Барселона" ва Депай 4 йиллик шартномага келишиб олган, бу 2021 йилнинг 1 июлида футболчи эркин агентга айланганида амалга ошиши кутилмоқда.

"Кўк-анорранглилар" голландиялик футболчи билан унинг дастлабки йилдаги маоши кам бўлиши борасида гаплашиб олган. Бунга испан клубининг молиявий инқирози сабаб бўлмоқда.

Томонлар келишувни қишки трансферлар ойнасида ҳал қилишга уриниб кўради. Масалан, Депай трансферни тезлаштириш учун "Лион"га босим ўтказишга тайёр.

"Лион" президенти Жан-Мишель Олас футболчи учун 30 млн евро талаб қилмоқда. Ҳужумчи ва "Барса" қишда мақсадга эришолмаса, ёзгача кутади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!