Депай "Барселона"га ўтиши ҳақида гапирди

"Лион" ярим ҳимоячиси Мемфис Депай "Барселона"га ўтиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

“Мен дастлаб “Лион” раҳбарияти билан учрашаман ва шундан сўнг нима бўлишини кўрамиз. “Барселона” томонидан қизиқиш борлигини биламан, аммо бу борада ортиқ ҳеч нарса гапира олмайман, чунки кўп нарсани билмайман”, - дейди голландиялик футболчи.

Бундан аввалроқ каталонияликлар Депай учун 25 млн евро тўлашга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мемфис ўтган мавсум “Лион” сафида жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва 15 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 44 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!