Депай "Барселона"нинг халоскори!
Испания Ла Лигасининг 3-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Хетафе" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Барса" учрашувда тезкор гол уришга эришди. Албанинг узатмасидан сўнг 2-дақиқада Сержи Роберто ҳисобни очди. 18-дақиқада меҳмонлар футболчиси Сандро Рамирес мувозанатни тиклади.
Беллашувнинг 30-дақиқасида Депай каталонияликларни олдинга олиб чиқди ва ўйин сўнгига қадар ҳисоб ўзгармади.
Фикрлар