Депай кетса, Обамеянг “Барса”га қайтиши мумкин
“Челси” ёзда харид қилган Обамеянг собиқ клуби “Барселона”га қайтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Журналистнинг таъкидлашича, ФИФА қоидаларига кўра ҳужумчи фақат “Барса” ва “Челси” клубларида ўйнай олади. Агар Депай “Барса”ни тарк этса, габонлик футболчини қайтариши мумкин.
Маълумот учун, Обамеянг ушбу мавсум барча чемпионатларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта ассист амалга оширди.
Фикрлар