Депай: Ким ҳам "Барса"да ўйнашни хоҳламайди?!

ФИФА кунларидан фойдаланиб, Нидерландия ва Испания терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. Ўйиндан кейин "учар голландлар" етакчиси Мемфис Депай журналистлар саволларига жавоб берди. 

"Мен "Барса" ҳақида ҳеч нарсани билмайман. Трансфер ойнаси очиқ эмас. Фикрим ушбу масалага қаратилмаган. 

Мен имкониятим даражасида кучли футбол намойиш этишга ва ўз устимда ишлашга уриняпман. Ташқи омиллар бунга халақит бериши мумкин. 

Ким ҳам ушбу клубда ўйнашни хоҳламайди?! "Барселона" - дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Аммо ҳозир у ҳақида ўйламаяпман", - деди ҳужумчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!