Депай "Лион"дан кетишини эълон қилди
"Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай клубдан кетишини эълон қилди. 23 май куни “Ницца”га қарши бўладиган учрашув унинг жамоадаги хайрлашув ўйини бўлади.
“Лион”га ўтганимда эндигина 23 ёшга тўлгандим. Мен ўзгардим, бу ерда улғайиб, ҳақиқий эркакка айландим. Ортга назар ташлар эканман, бу дамлар ажойиб бўлганлигини айтишим мумкин. Мен ушбу хотираларни узоқ вақт қалбимда сақлайман. “Лион” – менинг уйим эди. Бу менинг ушбу жамоадаги сўнгги ўйиним бўлишини билиш бироз ғалати. Бўш стадионда, мухлисларсиз хайрлашиш жуда ачинарли, аммо менинг оилам ва дўстларим ушбу дамда мен билан бўлишади”, - деди голландиялик футболчи.
Депай жорий мавсум Франция чемпионатида жами 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг тез орада “Барселона”га ўтиши айтилмоқда.
Фикрлар