Депай яна АПЛга қайтиши мумкин
"Барселона" футболчиси Мемфис Депай фаолиятини яна АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Sport.es" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳужумчига "Тоттенхэм" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мемфис ҳам бу таклифга қарши эмас.
"Барселона" нидерландни камида 20 миллион еврога сотишни режалаштирган. Каталонияликлар бу суммадан кам нархга трансферни амалга оширмайди.
Эслатиб ўтамиз, Депайнинг "Барселона" билан шартномаси 1 йилдан сўнг якунига етади ва у келаси йил эркин агентга айланади.
Фикрлар