Депайни "Барселона"га сиғдиришмади

"Барселона" футболчиси Мемфис Депай бош мураббий Хавининг режаларига киритилмаган. У жамоани тарк этиши кутилмоқда. 

"AS" нашри хабарига кўра, клуб нидерландни 25 миллион еврога сотишга тайёр. Ҳозирда Депайга расмий таклифлар келиб тушмаган.

Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йил 30 июнида якунига етади. "Transfermarkt" портали унинг баҳосини 35 миллион евро этиб белгилаган.

Маълумот ўрнида, Мемфис Ла Лиганинг 28 ўйинида 12 гол уришга муваффақ бўлди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!