Депайни Францияда олиб қолишмоқчи
"Лион" раҳбари Жан-Мишель Олас нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депайни қўйиб юбориш нияти йўқлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Мемфис "Лион" оиласида узоқ вақтлар қолишига умид қиламан. Бу учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Мен унга ишонаман ва буни Депайнинг ўзи яхши билади", - дейди Олас.
Эслатиб ўтамиз, "Лион" Депайни "Манчестер Юнайтед"дан 2017 йил ёзида кўчиб ўтган. Олдинроқ, "қизил иблислар" уни қайта сотиб олиш ниятидалиги хабар қилинган эди.
Фикрлар