Дерби олдидан МЮ кучига куч қўшилди. Сирли восита топилган кўринади
«Манчестер Юнайтед»нинг ўзига хослиги шундаки, уларда жамоавий асос мавжуд эмас. Жамоа ўз ҳолига ташлаб қўйилган, уларни раҳбариятнинг ўринли қарорлари ҳимоя қила олаётгани йўқ. Вудворд омадсиз келишувларни амалга оширди, омадлиларини эса йўқ. (Холланднинг қўлдан чиқарилиши селекционерликдаги аҳмоқгарчиликка қўйилган ёдгорлик бўлиб қолди). Футболчиларини бунда айблари йўқ, аммо, бундай вазиятда нарсаларни ўз номи билан аташ керак бўлади.
Фредни жамоадаги ошкоралик бўйича чемпион деса бўлади: у февралнинг бошларидаёқ жамоага ижодкорлик етишмаётганини очиқ айтган эди. Хабарингиз бор, ўшандан кейин жамоада плеймекер Бруну Фернандеш пайдо бўлиб, Игало гол ура бошлади. Бундан ташқари, ўз устида ишлаб МЮ га кечикиб бўлса ҳам киришиб кетди бразиялик футболчи манманликни катта тўсиқлардан бири деб фикр билдирган.
МЮдан ким кибрли, ўзбошимча ва жамоани бир тану бир жон бўлишига тўсиқ бўлиши мумкин?
Топиш қийин эмас- ўзларини “иблислар”сара йигитлари деб билувчи Де Хеа ва Погба бу нуқсонлардан ҳоли деб бўлмайди. Лукаку ҳам ўзини у қадар бахтиёр сеза олмаган, Ромелу Италияда туриб уни МЮ да ростдан ҳам чеккага суриб қўяётганлари эслатиб ўтганди.
Ижодкорлик бўлмаганлиги аниқ бўлса ҳам, белгиялик футболчи қулай вазиятлардан фойдаланиш ўрнига таран ҳужумчининг соясида юрди. Фред ўтган мавсумдан кўра аққлироқ фикрлаяпти ва у шахсий статистика ҳақида камроқ бош қотириш кераклигини таъкидламоқда. Бу Погбанинг жамоавий ўйинни писанд этмай кўпроқ ўзи гол киритишни истаётганига шаъма эканини илғаш қийин бўлмаса керак.
Бунинг учун Сульшер ўз ишини мукаммал бажариши шарт-мураббийнинг ҳиссаси бу ўринда жуда катта. Шуниси қизиқки, ҳозирча у ўз мураббийлик босқисининг шундай палласидаки ҳатто унга ўз футболчилари матбуот орқали баҳо беришлари мумкин. Матич таъкидлашича ”Оле-Гуннар кундан кунга кучга кириб бораяпти” Жамоадан яна бир, бу сафар бироз мавҳумроқ хушомад: ”Бугун кўринишингиз анча дуруст ”. Демак кеча кўзингизга унчалик ҳам яхши кўринмаган эканларда? Нима бўлганда ҳам Неманя ўз сўзларини изоҳлаб ўтган.
Сульшер тажриба тўплаган-факт, ўйинчиларни яхшироқ ўрганган-кундай равшан, ва учрашувлар олдидин нима қилиш кераклигини аниқ билади-Матичнинг сўзлари ҳам нишоннинг қоқ марказида. Сульшер ўйинларни мураббийлик нуқтаи назаридан эмас, аслида футболчиларнинг ўзларига оид таркибдаги йўқотиш каби объектив, ёки 100 % тўғри танланмаган кадрлар ўртасидаги зиддиятлар - субъектив сабаблар туфайли бой беради. Аммо, “Бернли ”дан енгилганидан сўнг “Олд траффорд ” катта келишмовчиликларнинг олдини олиб келинаяпти, бу эса мураббий шогирдларига таъсир ўтказа бошлади дегани.
Ҳаммаси оддий
МЮ шунчаки етишмаётган элемент-Брунуга эга бўлди ва шу боис жамоада кайфият ва ҳақиқий иштиёқ намоён бўла бошлади. “Манчестер сити”ни меҳмонда мағлуб этиб, уйда ўйинни “бўриларга” бой беришмади. Кейинроқ сафардаги муваффаққият билан тўртинчи ўринга даъвогар эканликларини кўрсатиб қўйишди. Бу ҳақида энди очиқчасига гапиришмоқда, Европа Лигаси ҳақида ҳам унутишмаган. “Брюггени” мағлуб этишгач турнир фаворити бўлиб туришибди. Сульшернинг 9 ўйиндан иборат серияси 6 ғалаба, 3 муроса ва бирорта ҳам мағлубиятсиз. Тўплар нисбати– 22:2, 7 «гол ўтказиб юборилмаган» ўйин.
Олдинда эса дерби турибди. «Манчестер Сити» АПЛ га чиқмоқчи ва ўша беллашувдаги натижа Гвардиолани совриндан мосуво қилмаган бўлса ҳам Лига кубогидагидаги қасдини олиш ниятида. МЮ да ҳам якшанбадаги ўйинда енгилмаслик учун имкониятлар етарли. Ғалаба шарт эмас, ахир рақиб анчайин кучли. Агар шаҳарликлар “Реал”дан ўта олсалар ЧЛ пешқадами мавқеини мустаҳкамлаб олишади. Жамоа взиятнинг қалтислигини англаб турибди. “Иблислар” ҳам улардан ўрнак олиши керак.
Биринчидан кимдир ушбу жамоадан ўйнаш ниятида бўлмаса-катта кўча. Де Хеа ўрнига «Шеффилд Юнайтед»нинг Хендерсони келиши мумкин, чунки мавсум қаҳрамонларидан бири МЮ билан битимга эга. Яхшигина келажак кутаётган дарвозабон деярли чўнтакда. Погба билан ҳаммаси равшан- вакили уни жамоани тарк этиши эҳтимоли ҳақида гапирияпти. Фаранг қаҳрамонимиз ҳам сал ўзгача ўйин намойиш қилмаса ҳамма ”совчи”ларидан қуруқ қолиши мумкин. “Реал” ўз фикрдан воз кечганга ўхшайди, чунки рақибнинг қаттиқ ҳужумлари пайтида пайпоқларини тўғрилаш билан оввора бўлиб юрадиган яна бир бошқа футболчига қизиқиш билдирган.
Ва ниҳоят, Сульшернинг жонига Бруну Фернандеш- мукаммал ёш кадр оро киряпти. Буюклиги эмас кўпроқ ишончлигиги учун бўлса ажаб эмас, ахир у эндигини иккинчи йил яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. Аммо МЮ бугун шундай кайфиятдаги унга бирга-бир бўлмаса ҳам Қирол Эрик ёки Шаҳзода Роналду каби шижоатли етакчи керак. Брунунинг АПЛ да энг яхши футболчи бўлиши шарт эмас, жароҳат сабабли Рэшфорднинг йўқотилинишини ҳам қоплай омайди. Маркус жамоа атрофида юрибди, машғулотларда, аммо, Сульшернинг фикрича таҳминан уч ойни ўтказиб юборади.
Биз фикримизни муносабатларнинг муҳимлиги билан бошлагандик ва энди Фреднинг қарашларини мантиқий тугатиб қўйишнинг айни пайти. “ Ман сити”га қарши яна бир бор якдиллик билан ўйнаб беришса очколарга эга бўлиш имкони сақланиб қолади. Сульшер мураккаб тактика билан Хосепни саросимага тушириб қўя олади, у буни аввалроқ ҳам кўрсатган эди. Манчестер дербисида ғалабалар навбат ва навбат қўлга киритилганини кўраяпмиз ва “шаҳарликлар”нинг ғалабаси у қадар муқаррар эмас, айниқса уч очкони у ёқ ёки буёққа бўлиши уларни АПЛ унчалик ҳам қутқариб қола олмаслигини ҳичобга олсак.
Айни пайтда Бруну Фернандеш етакчига айланди. “Челси”га қарши ўйиндаги узатма, “Ливерпулни” ертишлатиши мумкин бўлган жамоа -“Утфорд”га қарши ўйиндаги гол ва пасс, “ Брюгге” ва ”Эвертон”га урилган биттадан голлар португалиялик йигитга тикиш тўғри эканлигини кўрсатиб турибди. Бу вазиятда Вудвордни фақат яримҳимоячи билан ёзда бўлган келишувни узилиб қолганликда айблаш мумкин, чунки амалиёт жамоага бундай хавбек мавсум бошидан жуда кераклигини кўрсатди.
Брунуга ҳам “Спортинг”даги билан таққослаб бўлмайдиган эътибор ёқиб тушаяпти. Ҳозир МЮ шундай босқичдаки, ҳар бир футболчи қаҳрамонга айланиши мумкин. Ахир Де Хеа ўз хатоларини янги сейвлар билан тўғрилаши керак, Магуайр ҳам формага кирмоқда, айниқса яқинида Линделеф эмас Байи ўйнаб турса. Матич ва Фред Брунудан ортда қолмасликка ҳаракат қилиши лозим, чунки унинг бир ўзидан натижа чиқиши амримаҳол. Чиндан ҳам, Марсьяль ва Гринвуд ҳужум марказида у қадар ёрқин эмаслар, дерби учун қандайдир оқилона қарор керак.
Аммо, мураббий Игалони голларга руҳлантира олди ва у жамоага муносиб. МЮ мағлубиятларсиз серияси шарофати билан аввалги, омадсиз жамоага ўхшамайди. Ўз камчиликларини кўра олиш, жамоага пул келиб турса турнир жадваллари ҳам муҳим эмас деган аввалги фикрларни ўзгариши ҳам яхшиликка. Мунтазам ЧЛ га чиқа олмай қолаверишса пул ҳам келишдан тўхтайди. Шу сабабдан ҳам уйда ўйнашаётган экан ҳатто “ Сити” қарши ҳам ғалаба ҳақида қайғуриш керак.
Сульшер кўникаяпди, унинг жамоаси ҳам Рэшфордни сафдан чиқишига қарамасдан ғалаба қозинишга ҳаракат қилаяпди. “Манчестер Юнайтед” мукаммал формада бўлмаслиги мумкин, у ҳозир шундай ҳолатдаки Гвардиолашогиртларини 1:0 ҳисобада мағлуб этса ҳам, ёки 0:3 билан ўйинни бой бермаса ҳеч ким ажабланмайди, аммо, муайян тўғри қадамлар ташланган- Бруну ўйинга киришиб олди, марказдаги фаҳрийлар аниқроқ тўп сурмоқда, Де Хеанинг хато қилишда давом этаётгани эса янгилик эмас. Футболчиларни ҳеч қачон жамоада пул ёки бошқа мажбурий усуллар билан олиб ўтирмаслик керак.
Давиднинг Лукакунинг янги жамоаси каби “олтин” учун курашаётган ёки чемпионлар учун ўйнаши кераклиги унинг ўсишидаги энг муҳим омиллиги тушунарли эди. МЮ фақат кубокларга даъвогар, АПЛ даги вазифа эса янада камтарроқ-тўртинчи ўрин. Бунга эриши учун дербидаги дуранг ёки яхшиси “Ман сити” устидан янги ғалаба зарур. Рақибнинг Сульшернинг ҳатто ўзининг чўққисида ҳам Гвардиоладан кучсиз эканини сезиб туришига қарамай ғалабага эриши керак.
Якшанбадаги матчда фаворит аниқ!
Шундай бўлса ҳам “қизил иблислар”секин-аста жонланаяпти. Рэшфорд ва Дортмунддан 140 млн. евро эвазига сотиб олинаётганини айтилаётган Санчони ҳам қўшсак 2021-йилни АПЛ да “Лестер”дан юқорироқ ўринда тамомлаш мумкин. Ҳазилдан ташқари айтганда эса, “Манчестер Юнайтед” даражасидаги клуб Варди жамоасидан саккиз очко қуйида эканини инобатга олсак, Сульшер босимга дош бера олди ва мураббий сифатида силлиқроқ иш тутмоқда. Муваффаққиятлар Бруну Фернандешнинг келиши билан боғлиқ: у гол урмаган ўйинларда ҳам, дербида бўлгани каби 4 та вазият яратиб 3 бора зарба бера олди, лекин бу энди комплекс жараён.
Фред тилга олган ижодкорлик жамоага қайтди, бундан ташқари жамоавий руҳ ҳам жойида. 22:2 собиқ “эшалон” учун яхшигина тўплар нисбати. МЮ серияси енгил ўйинлар билан боғлиқ эмас; МС, «Вулвз», «Челси» ва «Эвертон» — оғиррақиблар, ҳатто «Уотфорд» ни ҳам енгиш айримлар ўйлагандай осон иш эмас.разгромить. Муҳими-тўхтаб қолмаслик.
Манба: soccer.ru
Фикрлар