Дешамни машҳур терма жамоани бошқаришга чақиришди
Франция терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Дидье Дешамга янги таклиф тушгани маълум бўлди. Бу ҳақда нашр Le Figaro хабар берди.
Манбанинг ёзишича, 57 ёшли мутахассисни Туркия терма жамоаси бош мураббийи сифатида кўриш истаги бор эди. Аммо Дешам Европа жамоасининг таклифини рад этган. У яқин вақтларда ишга қайтишни режалаштирмаётгани, аввал бироз дам олишни исташаётганини маълум қилган.
Дидье Дешам 2012 йилдан 2026 йилгача Франция терма жамоасини бошқарди. Унинг қўл остида французлар жаҳон чемпиони бўлишди, шунингдек, Миллатлар лигасида ғолибликни қўлга киритишди. Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг Дешам ўз хоҳишига кўра терма жамоани тарк этди.
Унинг мураббийлик фаолиятида «Марсель», «Ювентус» ва «Монако» клубларида ишлаган даврлари ҳам бор.

Фикрлар