Деулофеу яна А Серияга қайтиши мумкин

“Уотфорд” клуби ярим ҳимоячиси Жерар Деулофеу ёзги трансферлар даврида “Наполи”га кўчиб ўтиши мумкин.

Италия нашрлари тарқатган хабарга кўра неаполликлар раҳбарияти айни дамда 25 ёшли испаниялик футболчининг трансфери масаласини кўриб чиқмоқда. АПЛ клуби эса уни 30 млн еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Деулофеу учун Италия А Серияси у қадар бегона эмас. У 2017 йил ижара асосида “Милан” сафида тўп сурган.

Маълумот учун, Деулофеу ўтган мавсум премьер-лигада жами 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!