Дэвид Бекхэм: "Турнирдан чиқиб кетгандан кейин уйғониш - энг ёмон туйғу"

Дэвид Бекхэм Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетгани ҳақида гапирди ва уларни қўллаб-қувватлади.

"Йигитлар ўсишда давом этади. Турнирдан чиқиб кетганидан кейин уйғониш - энг ёмон туйғу. Аммо бизнинг футболчиларимиз, Гарет Саутгейт, мураббийлар штаби ва барча мухлислар жамоа билан фахрланса арзийди.

Бундай дақиқаларда олдинга ўтиш учун жамоада ҳақиқий лидер бўлиши керак ва бизнинг сардоримиз Харри Кейн шундай қилди. Кейинги сафар албатта, бошқача бўлади. Биз бошимизни баланд кўтарган ҳолда кетамиз", - деди "Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалда "уч шерлар" амалдаги мундиал ғолиблари Францияга имкониятни бой бериб қўйишганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!