Девин Хэйни: "Мен энди тарихда абадий қолдим"

Профессионал бокснинг супер енгил вазн (63,5 кг) тоифасида WBC чемпиони Девин Хэйни (31-0,15 КО) ўзининг кейинги режалари билан ўртоқлашди.
 
 
“Мен аллақачон тарихий жангларни ўтказганман, камарларни қўлга киритдим. Мен энди тарихда абадий қолдим.  Энди гап энг катта пул учун, энг катта жангларни олиш ҳақида бўлади. Охирги жангдан кейин мен ўз тарихимни аллақачон яратганимни айтдим. Мен икки дивизион чемпиониман ва энди одамлар доим мен ҳақимда гапиришади. Энди мен энг катта тадбирларни ташкил қилишим керак. Масалан, Райан Гарсия билан жангимиз 2024 йилнинг энг йирик воқеаси бўлади. Ушбу ғалабадан кейин мен замонавий бокснинг янги юзи эканлигимни исботлайман”.

Маълумот учун, Девин Хэйни 20 апрель куни Райан Гарсия билан жанг қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!