Девин Хейнининг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум

  • 10 сентября, 2023, 07:50
  • Sinov3 Sinov3
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Бокс бўйича енгил вазн тоифасида мутлақ чемпион Девин Хейнининг қачон рингга қайтиши ва рақиби маълум қилинди.

"The Boxing Voice" хабар беришича, 9 декабрь куни Девин Регис Прогрейсга қарши ринга кўтарилади. Хейни мазкур жангда барча камарларини ҳимоя қилади.

34 ёшли Прогрейс ҳисобида 29 та ғалаба (24 таси нокаут) ва битта мағлубият бор. Охирги жангида Данелито Зорильони очколар ҳисобига кўра мағлуб этган.

24 ёшли Хейни май ойида Василий Ломаченкони худди шу тарзда енган. Унинг рекорди 30-0 (15 та нокаут).

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию