Дэймон Блэкшер тарихий натижа бўсағасида турибди!
Дэймон Блэкшер UFC тарихга кириши мумкин.
Биринчи енгил вазнда промоушен жангчиси америкалик Дэймон Блекшер (14-5-1) ўтган ҳафта бўлиб ўтган UFC Vegas 78: Luque vs. dos Anjos турнирида камёб услубдаги твистер сабмишенини амалга ошириш рақиби Хосе Джонсонни (15-7) мағлубиятга учратган эди. Бу ҳафта у жанг қилаётган вазнда Коди Гарбрандт (13-5) ва Марио Баутиста (12-2) ўзаро бахс олиб бориши кўзда тутилган бўлсада, собиқ чемпион Кодининг жароҳат олиши сабабли Дэймон Баутистага қарши октагонга қисқа муддатли чақирув асосида кўтариладиган бўлди.
Шу тариқа, Блэкшер агарда бу ҳафта ҳам ғалаба қозонса, тарихдаги энг қисқа муддат оралиғида иккита жангда ғалаба қозонган жангчига айланади. Ҳозирча, бу рекорд Ҳамзат Чимаевга тегишли бўлиб, у Джон Филлипс ва Рис МакКиларни ютишига 10 кун сарфлаган. Шунингдек, Лупита Годинез ҳам 7 кунда иккита жанг ўтказган жангчи ҳисоблансада, Лупи ушбу жангларнинг биттасида мағлубиятга учраган.
Бу ҳафта сўнггида бўлиб ўтадиган UFC 292: Sterling vs. O'malley турнири карди борасидаги барча маълумотларни ушбу постдан билиб олишингиз мумкин.
Фикрлар