Ди Мария "Атлетико"га ўтишга яқин турибди

BEPUL PROPAN

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария Испанияга қайтиши мумкин. AS нашри тарқатган хабарга кўра, аргентиналик футболчи Мадриднинг “Атлетико” клубига ўтишга яқин турибди.

Манбада ёзилишича, футболчининг ўзи Диего Симеоне қўл остида тўп суришни истамоқда экан.

Маълум бўлишича, мадридликлар устози ҳам Ди Мариянинг хизматларига эҳтиёж сезмоқда. Ди Мария ўтган мавсум 45 ўйинда 21 голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!