Ди Мария Мбаппе, Неймар, Ибрагимович ва Каванини назарга илмади

ПСЖ хавбеки Анхель Ди Мария клубнинг 50 йиллик юбилейи арафасида жамоада тўп сурган энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди.

Эътиборлиси, аргентиналик футболчи томонидан тузилган рамзий жамоада ПСЖнинг ҳозирги икки етакчиси – Неймар ва Мбаппега жой топилмади. Бундан ташқари, Ди Мария парижликлар тарихидаги энг яхши ҳужумчилар – Златан Ибрагимович ва Эдинсон Кавани ҳам ушбу жамоага киритмади.

Ди Мария талқинига кўра ПСЖнинг орзулар жамоаси: Сиригу - Дани Алвес, Почеттино, Давид Луис, Максвелл - Мотта, Нене, Ди Мария, Роналдиньо - Бьянки, Паулета.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)