Ди Мария: Мбаппе бир кун келиб албатта

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Килиан – ҳақиқий феномен. У “Монако”дан кўчиб ўтганидан буён жуда катта ўсишга эришди. У жаҳон чемпионатини фантастик ўтказди.

Агар у худди шу руҳда ўсишда давом этса ва атрофида кучли футболчилар бўлса, якунда барибир “Олтин тўп”ни қўлга киритади”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ЖЧ-2018 нинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган эди.