
Ди Мария собиқ клубига қайтиши мумкин
Фаолиятини "Ювентус"да давом эттираётган Ди Мария "Бенфика"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Португалия клуби келаси ҳафта вингер билан музокаралар ўтказмоқчи. Аммо ҳали Ангхел собиқ жамоасига қайтишга рози бўлгани йўқ. Унга Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар келиб тушмоқда. Ди Мария эса Европада қолишни истайди.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли футболчи мавсум бошида "Ювентус" билан 1 йиллик шартномага қўл қўйганди. У битимни узайтиришни хоҳламади ва туринликларни тарк этишга қарор қилди.
Фикрлар