Катта турнирда порлаган "Реал" футболчисига 10 та клубдан таклиф тушди

CHERY AUTO

"Реал" футболчиси Гонсало Гарсия Европанинг ўнлаб клублари эътиборини тортди.

"El Chiringuito TV"нинг хабар беришича, мадридликлар ҳужумчисига Англия, Италия ва Испания жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Таъкидланишича, 21 ёшли футболчига аллақачон 10 та трансфер таклифи тушган.

Яқинда у клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати тўпурарлар пойгасида пешқадамлардан бирига айланди. "Реал" ҳужумчиси мусобақада 5 та ўйинда 4 та гол урди. Шу билан бирга, "Cadena SER" маълумотларига кўра, испаниялик футболчига "қаймоқранглилар"нинг асосий таркибидан жой кафолатланмаган.

Барча белгилар шуни кўрсатмоқдаки, мураббий ва раҳбарият Гарсия ёки жароҳат туфайли ҳали КЎЖЧда ўйнамаган Эндрик ўртасида танлов қилишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Гарсиянинг шартномасида 50 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!