Ди Мария "Ювентус"га ўтади. У кимнинг ўрнини эгаллаши ҳам маълум

ПСЖнинг аргентиналик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария жорий мавсум охирида Туриннинг "Ювентус" клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Манба берган хабарга кўра, Италия клуби раҳбарияти 34 ёшли аргентиналик футболчи шартномаси якунланаётган Пауло Дибаланинг ўрнини эгаллаши мумкин деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Юве” Ди Мария билан эркин агент сифатида шартнома имзолаши мумкин, чунки унинг ПСЖ билан шартномаси мавсум охирида якунига етади.

Қайд этилишича, аргентиналик футболчининг “Ювентус”га ўтиши бўйича музокаралар яқин орада бошланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!