Ди Мариянинг бенефесига айланган ўйинда "Ювентус" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Европа лигасининг 1/18 босқичидан ўрин олган "Ювентус" - "Нант" тўқнашувининг иккинчи баҳси туринликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Ўйиндаги барча голлар Ди Мария томонидан киритилди. Вингер 5-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 20-дақиқада супер голи билан орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 78-дақиқада эса боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни йириклаштрди.

Шу  тариқа, "Ювентус" Европа лигасиниг нимчорак финалига йўл олди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!