Ди Мариянинг рафиқаси мухлис билан тортишиб кетди

Анхель Ди Мариянинг рафиқаси футболчини танқид қилган мухлисни аҳмоқ, деб атади. 

Душанба куни "Ювентус" А Сериянинг 36-турида "Эмполи"га имкониятни бой берди (1:4). 

Ўйиндан сўнг "Instagram"даги мухлислардан бири Анхель Ди Марияни танқид қилди. Аргентиналикнинг рафиқаси ушбу изоҳга жавоб қайтарди ва мағлубиятда бош мураббий Массимлиано Аллегри айбдор эканлигига ишора қилди. 

"У мураббий эмас. Жамоани ўйинга у тайёрламайди ва ҳимояга ётиб олишни афзал кўрмайди. Овозингни ўчир. Сен ақмоқсан ёки бунинг учун сенга пул тўланадими?, - деб ёзган Хоргелина Кардосо. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!