Дибала афсусда. Унинг қанчага сафдан чиққани маълум бўлди!

“Рома” етакчиси Пауло Дибала “Лечча”га қарши ўтказилган ўйинда пенальтини аниқ бажариб жамоасига ғалаба келтирди. Бироқ зарба бериш чоғида сон мушакларини шикастлаб олди ва майдонни эрта тарк этди.

Рим клуби тиббиёт ходимлари аргентиналик юлдузни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Футболчининг сон қисми мушаги қаттиқ шикастлангани аниқланиб, жароҳати оғирлиги тасдиқланди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу даражадаги жароҳатни даволаш учун 4-8 ҳафта талаб этилади. Катта эҳтимол билан Дибала жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этолмайди. Чунки яқинда жароҳатдан оёққа турган футболчи бу гал энг тези билан бир ойда тузалганидан кейин ҳам формасини тиклаб олиши учун вақт керак бўлади.

Қатардаги жаҳон чемпионати 20 ноябрь куни бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!