Дибала

"Ювентус" форварди Пауло Дибала "Челси"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли аргентиналик футболчи “кекса синьора”нинг янги бош мураббийи Андреа Пирлонинг режаларига кирмайди. Шу боис Дибала жамоасини ўзгартириши мумкин. Бундан ташқари, у ҳалигача амалдаги шартномани узайтириш бўйича “Юве” раҳбарияти билан келиша олмаяпти.

Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Унинг трансфер нархи 80 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар