Дибала фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин

  • 22 октябрь, 2024, 18:20
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Аргентина терма жамоаси ва "Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала Испания чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри маълум қилди.

Манбанинг хабарига кўра, 30 ёшли ҳужумчини "Севилья" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Андалусия клуби аргентиналик футболчига анчадан бери қизиқиш билдирмоқда. Дибаланинг римликлар билан шартномаси келаси ёзда якунига етади. "Transfermarkt" портали ҳужумчини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида Пауло олтита ўйин ўтказди ва пенальтидан гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!