Дибала фаолиятини Саудия клубида давом эттириши мумкин
"Рома" футболчиси Пауло Дибала фаолиятини Саудия чемпионатида давом эттиришга қарор қилди. Унинг кейинги манзили "Ал-Қадсия" клубидир.
Фабрицио Романо хабар беришича, ушбу трансфер бўйича томонлар келишувга эришишга яқин турибди. Саудия жамоаси аргентиналик ҳужумчининг 12 миллион евролик товон пулини тўлаши кутилмоқда.
Диабала 2022 йилда эркин агент сифатида "Ювентус"дан "Рома"га кўчиб ўганди. Якунига етган мавсум у клуби таркибида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та голда иштирок этди.
Фикрлар