Дибала фақат Мессидан ортда қолмоқда
Италия А Серияси 18-турида "Рома" ўз майдонида "Фиорентина"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Римликлар таркибидаги ҳар икки голни Пауло Дибала ўз номига ёздириб қўйди. Пьетро Террачано дарвозасига киритилган илк тўпни аргентиналик плеймейкер узоқ масофадан йўллаганди.
Статистика билан шуғулланувчи "Опта" портали хабарига кўра, Дибала А Серияда 28-бор жарима майдони ташқарисидан рақиб постини ишғол этишга муваффақ бўлди. У бу ишни дастлабки бор уддалаган 2015 йилдан бери фақатгина Мессининг натижаси Паулоникидан яхшироқ - 55 бор.
29 ёшли футболчи жори мавсум аввалида эркин агент сифатида "бўрилар" таркибига келиб қўшилди. Бу вақт оралиғида у 16 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 3 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар