Дибала: Месси - алмаштириб бўлмас футболчи
Ads

Аргентина терма жамоаси форварди Пауло Дибала жамоа сардори Лионель Месси ҳақида гапириб ўтди.

“Мессини на Аргентина терма жамоасида, на “Барселона”да ва на дунёнинг исталган клубида алмаштириб бўлмайди. Фақат жамоада қандай қилинса яхши бўлиши борасида аниқлик киритиб олиш зарур. Чунки, мен ҳам Мессини позициясида ўйнайман. Сўнгги пайтларда мен бу жойда ўйнашга кўникиб қолдим. Лекин, шундай бўлсада биз бир вақтнинг ўзида бирга майдонда ҳаракат қилишмиз мумкин деб ҳисоблайман”, - дейди Дибала.