Дибала:
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала А Сериянинг 15-турида пешқадам “Наполи”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу ўйин скудетто тақдирини ҳал қилмайди. Олдинда ҳали бизни узоқ йўл кутмоқда. Лекин, ушбу ўйинда иккита жамоа орасида энг зўри ким эканлиги маълум бўлади. Бу осон бўлмайди, биз “Наполи”га қарши сафарда ўйнаш жуда ҳам қийин эканлигини биламиз.

“Наполи”дан кимни ўз жамоангизга кимни олган бўлардингиз? Ҳеч кимни. Биз энг яхши совринларни қўлга киритмоқчимиз. Бунинг учун эса ўз ўйинимиз даражасини янада ошириб боришимиз керак”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” ҳамда “Ювентус” жамоалари ўртасидаги баҳс 1 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.