Дибала ўз ҳолати ҳақида маълумот берди
"Менинг ҳолатимда энг керакли нарса бу - ваҳимага берилмаслик ва ўз спорт формамни сақлаб қола билиш. Ҳозирда уйда машғулотларни олиб бормоқдаман.
Қачон нормал машғулотларга қайтишимизни ҳеч биримиз билмаймиз. Барчасига босқичма-босқич эришамиз. Аммо доим плюс томонларини кўра билиш керак. Карантин вақтида кўплаб янги машғулотларни синаб кўришга муваффақ бўлдим. Айниқса, йога билан шуғулланиш менга ёқиб қолди", - дейди футболчи.
Фикрлар