Дибала қўрқиб қолди

“Ювентус”нинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала клубдаги келажагидан хавотирга тушиб қолди. Роналдунинг ҳужумдаги шериги жамоани Андера Пирло қабул қилиб олганидан кейин клуб у билан янги шартнома имзоламаслигидан қўрқмоқда.

Пирло келганидан кейин янги шартнома бўйича музокаралар сустлашиб қолди. Пауло Дибала клуб билан узоқ муддатли битим тузиб, йилига 15 миллион евро маош талаб қилаётган эди. Туринликларнинг ҳужумчига таклифи 11 миллион еврода тўхтади.

Ўтган мавсумда Дибала барча турнирларда 46 марта майдонга тушиб, 17 та гол урди ва саккизта голи пас узатди. Унинг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!