Дибалага АПЛ грандларидан қизиқиш бўлмоқда

“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибалада фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш варианти бор. "Corriere dello Sport" нашри хабарига кўра, аргентиналик футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ ОАВда Лондоннинг "Челси" клуби Паулони ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг римликлар билан шартномасидаги товон пули 12 миллион еврони ташкил қилади.

29 ёшли ҳужумчи ва “бўрилар” ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. У ўтган йили Римдан жамоага келиб қўшилганди.

Ўтган мавсумда Дибала А Серияда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!