Дибалага Турин торлик қиляпти
“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала жамоадаги ҳолатидан норози бўлмоқда ва қишки трансферлар мавсумида Туриндан кетишга қарор қилди.
Андреа Пирло “Ювентус”ни қабул қилиб олганидан кейин ҳужумга “Атлетико”дан Альваро Моратани олиб келди. Испан ҳужумчиси ҳам ўзига билдирилган ишончни оқламоқда. Пауло Дибала эса клуб билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади. Аргентиналик ҳужумчи талаб қилаётган маош туринликларга тўғри келмаяпти.
Қолварса, “Ювентус” ҳужумида асосан Мората ва Криштиану Роналду ўйнамоқда.
Албатта, Дибаладек иқтидор соҳиби ҳам ишсиз қолмайди. Ҳозирдан “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” мутасаддилари аргентиналик футболчини ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳар икки суперклуб ҳам қишки трансферлар мавсумида Дибаланинг шартномасини сотиб олишга тайёр.
Фикрлар