Дибалани АПЛда кўрамизми?
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
"ESPN" нашрининг хабарига кўра, 28 ёшли футболчи Англияга ташриф буюрган. У Испания ва Италияга жўнаб кетишдан аввал Лондон ҳамда Манчестер шаҳарларида бўлиб, музокараларда иштирок этган.
Ушбу ёзда Паулони "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Ньюкасл" каби клублар ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Аввалроқ, "Арсенал" унинг агенти билан алоқага чиққани ҳақида хабарлар чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Дибаланинг Турин клуби билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.
Фикрлар