Дибаланинг аҳволи қандай? Бу саволга Сарри жавоб берди

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри эртага “Лион”га қарши бўладиган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибаланинг майдонга туша олишига ишонмаяпти.

Дибала А Сериянинг 36-туридан ўрин олган "Сампдория"га (2:0) қарши ўйинда жароҳат олган ва биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этган эди.

“Дибала ҳамон шифокорлар ихтиёрида. Эртагача уни оёққа турғизишга ҳаракат қилишади”, - дейди Сарри.

“Ювентус” – “Лион” учрашуви 7 август куни "Альянц Стадиум"да соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!